Чин сафарга отланган Укам,
Пок иймонинг ҳамроҳинг бўлсин.
Карами кенг, яратган Эгам,
Манзилингни жаннатдан қилсин.
Ташвиш қилма, ўтар ғам-ғусса,
Хамма ўз иши билан юрибди.
Ўзгармади Ерда хеч нарса,
Ёлғон дунё – шундай турибди.
Фақат… Онанг… Бечора шўрлик
Шум тақдирга кўна қолмайди.
Дилшодини тупроққа қўйдик,
Бошқа Дилшод туға олмайди…
✍️ Олимжон Худайназаров