Омади кулмаса ҳам,
Давлати бӯлмаса ҳам,
Юраги тӯлмаса ҳам,
Эркакни ори бӯлсин.
Мансаби кетса кетсин,
Лавзи, ори кетмасин,
Савлатин ерга тӯкиб,
Қадри арзон ӯтмасин.
Орисиз ҳамият бӯлмас,
Қалбига иймон тӯлмас,
Иснод, уятга қолмас,
Эркакни ори бӯлсин.
Эгилмасин хеч боши,
Оқмасин кӯздан ёши,
Синмасин ғамдан доши,
Эркакни ори бӯлсин.
Ғурури устун келсин,
Ғаними доғда қолсин,
Шарафи билан ӯлсин,
Эркакни ори бӯлсин.
✍ Юсупова Зулфия Рӯзивой қизи.